11 май куни кечқурун бутун Исроил бўйлаб ҳукуматдан ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш ва Кнессетга муддатидан олдин сайловлар ўтказиш талаби билан митинглар бўлиб ўтди. Уларда ўн минглаб одамлар иштирок этди.
Исроилнинг "Details" нашри Тел-Авивда асосий намойиш Каплан чорраҳасида бўлиб ўтганини хабар қилди. Гаровга олинганларнинг оилалари форуми томонидан ташкил этилган навбатдаги митинг Тел-Авив санъат музейи ёнидаги майдонда бўлиб ўтди. Бир гуруҳ гаровга олинганларнинг қариндошлари Аялон шоссесини тўсиб қўйган.
Асирларнинг яна бир гуруҳ қариндошлари Кирия Мудофаа вазирлиги мажмуасига кираверишда норозилик билдиришди.
Тел-Авивдаги камида уч намойишчи ҳибсга олинган. Азриели чорраҳасида полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берган. Полиция сув пуркагичлардан фойдаланган.
Ҳайфада ҳам норозилик митинги бўлиб ўтди. Қуддусда намойишчилар Президент уйига йиғилди. Митинглар Бершева, Кесария, Герзлия, Реҳовот, Эйлат ва бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтди.
Намойишлар олдидан асирларнинг айрим оилалари матбуотга баёнот берди. Уларга кўра, Бенямин Нетаняху Исроилда ҳокимият тепасида экан, уларни қайтариб бўлмайди. Гаровга олинганлардан бирининг қариндоши сўнгги икки ҳафта ичида Нетаняху гаровга олинганларни қутқариш бўйича келишувга жиноий равишда саботаж қилгани ва айнан у туфайли гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув мавжуд эмаслигини айтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.