Хитой электроника ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринни эгаллади

Хитой электроника ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринни эгаллади

Хитой ҳозирда Ўзбекистоннинг етакчи савдо-иқтисодий шериги ҳисобланади. 2023 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ошиб, 14 млрд долларга етди.

🧠Хитой электроника ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринни эгаллади, шунингдек, кабель маҳсулотлари, хусусан, оптик толали кабель ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади.

👤Хитойнинг Hisense, Haier, Midea, Xiaomi, OPPO, Huawei, Lenovo каби йирик компаниялари кенг турдаги маиший техника ва электроника маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

🌐Иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган яримўтказгичлар (чиплар) истеъмоли бўйича Хитой дунёдаги энг йирик бозор ҳисобланади.

⬅️Хитой божхона статистикаси маълумотларига кўра, мамлакат 2022 йилда 415,6 млрд долларлик 538,4 млрд дона интеграл схемалар, 10,7 млрд долларлик 35,4 млрд дона босма платалар, 477,1 млрд долларлик турли электрон компонентлар импорт қилган.

➡️Шу билан бирга, 152,9 млрд долларлик 273,4 млрд дона миқдорда интеграл схемалар, 19,8 млрд долларлик 43,4 млрд дона босма платалар, 286,3 млрд долларлик турли электрон компонентларни экспорт қилган.

📊2023 йилда Хитойда фотоэлектрик тизимларнинг ўрнатилган қуввати жаҳон бўйича қуёш энергияси қувватининг 40 фоиздан зиёд қисмини ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!