WBA рейтинги янгиланди: Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида 1-ўринда, Бектемир Мелиқўзиев эса бир поғона кўтарилди

WBA рейтинги янгиланди: Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида 1-ўринда, Бектемир Мелиқўзиев эса бир поғона кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) февраль ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.

Ушбу рейтингда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи 1-ўринни эгаллади. Умумий эса 7 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.

Ҳасанбой Дўсматов (минимал вазн) — 2-ўрин;

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) — 1-ўрин;

Отабек Холматов (ярим енгил вазн) — 1-ўрин;

Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) — 7-ўрин (аввалги рейтингда 8-ўринда эди);

Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) — 1-ўрин;

Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) — 1-ўрин;

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) — 5-ўрин (аввалги рейтингда 6-ўринда эди).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!