Гап Камрон Ҳабибуллоҳ ҳақида кетмоқда. Камрон 2003 йил 23 октябрь куни Тошкентда туғилган. Миллати — ўзбек. Кейинчалик эса оиласи билан Канадага кўчиб кетиб, шу мамлакат фуқаролигини олган.
Твиттерда "Scout in Eurasia" профили эгаси хабар беришича, футболчи 17 ёшида Канаданинг «Ванкувер Уайткэпс» клуби сафида MLS чемпионатида дебют қилган.
Ҳабибуллоҳ «Спортинг Канзас Сити II» клуби сафида MLS Next Pro чемпионати доирасида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган.
Камрон Канада U17 терма жамоаси сафида КОНКАКАФ U17 чемпионати ва U17 жаҳон кубогида қатнашиб, 3 гол ва 3 ассист муаллифи бўлган.
Шунингдек, у Канада U20 терма жамоаси сафида КОНКАКАФ U20 чемпионатида доирасида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Камрон ушбу ёш тоифасида жамоа сафида 2 та ўртоқлик ўйинида ҳам майдонга тушган.
Ижобий хислатлари: техникаси яхши, яхши дриблинг эгаси, тўп билан яхши муомала қилади.
Твиттердаги "Afghan Football" профили эгаси ёзишича, Камрон Ҳабибуллоҳ асли афғонистонлик ўзбек бўлиб, унинг оиласи Афғонистоннинг Фароб вилоятида яшаган.
Камрон Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаши учун аввал ФИФАнинг рухсатини олиш талаб этилади. ЎФА Париж-2024 олимпиадасигача ушбу рухсатни олишга улгурармикан? Кўрамиз.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.