Володин Озарбайжонда рус тилига бўлган муносабатни ўрнак қилиб кўрсатди

Володин Озарбайжонда рус тилига бўлган муносабатни ўрнак қилиб кўрсатди

“Бошқа ҳамкорларимиз билан солиштирганда, сиз рус тилига муносиб эътибор берасиз – бу бизнинг алоқаларимизни ривожлантириш учун ниҳоятда муҳим”, деди Давлат Думаси спикери Бокуга ташрифи чоғида.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Озарбайжонда 47 та рус тилида таълим берадиган мактаб фаолият кўрсатмоқда, Россия Федерацияси таълим стандартларига эга янги мактаб яратиш муҳокама қилинмоқда.

Володин таъкидлаганидек, рус тилида ўқитиладиган мактабларнинг ривожланиши икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди ва озарбайжонлик маҳаллий аҳоли Россия иқтисодиётининг турли соҳаларида ишлаш орқали ўзларини янада самарали амалга оширишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!