Видео! Москвадаги ўзбеклар муштлашуви

Видео! Москвадаги ўзбеклар муштлашуви

Москва жануби-шарқида ўзбекистонликлар иштирокида рўй берган муштлашув оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Московский комсомолец хабар бермоқда.

17 февралга ўтар кечаси Волгорад проспектида рўй берган жанжалда жами 10 киши иштирок этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, муштлашув иштирокчилари сони 10 киши бўлган, уларнинг барчаси автомойка мажмуасида ишлаган ўзбекистонликлар , дейилади манба маълумотида.

Маълум бўлишича, можарога ишчилардан бири бошқасининг укасини ҳақоратлагани сабаб бўлган.

Можаро иштирокчиларидан бири, 29 ёшли ишчи воқеа жойида пичоқдан олинган жароҳат туфайли ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган, улардан бири жон берган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жанжал кузатув камераларига муҳрланиб қолган. Видеода кўриш мумкинки, муштлашувдан кейин одамлар ерда ётган киши атрофида тўпланган, кейинроқ полиция ва тез ёрдам машиналари етиб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!