АҚШ Халқаро жиноий суднинг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти

АҚШ Халқаро жиноий суднинг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти

Вашингтон Халқаро жиноий суд томонидан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Исроилнинг бошқа юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олишга ордер берилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга бироз тушунарсиз жавоб қайтарди. Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер 29 апрел куни АҚШ терговни қўллаб-қувватламаслигини, шунингдек, Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд бундай юрисдикцияга эга эмаслигига ишончи комил эканлигини айтди. У бу саволга батафсил жавоб бермади.

Олдинроқ Исроил ОАВ Нетаняҳу ХЖС уни, шунингдек, Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ва бош штаб бошлиғи Герци Ҳалевини ҳибсга олиш учун ордер беришидан хавотирда эканини хабар қилган эди. Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд 2021 йилдан буён Ғазо секторида ҳарбий жиноятлар содир этганлик эҳтимоли бўйича ҲАМАС ва Исроилга қарши тергов ўтказмоқда. Шунингдек, Ғарбий соҳилда исроиллик кўчманчилар томонидан содир этилган зўравонлик ҳаракатлари бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

ХЖС юрисдикциясини қабул қилган давлатлар ордер берилган шахслар ушбу мамлакатлар ҳудудида бўлса, уларни ҳибсга олиши ва Ҳаагага топшириши шарт. АҚШ каби Исроил ҳам Халқаро жиноий суднинг юрисдикциясини тан олмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!