Венгрия: Биз Россиясиз яшай олмаймиз

Венгрия: Биз Россиясиз яшай олмаймиз

Россия нефтисиз Венгрия омон қолмайди. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Петер Сиярто баёнот берди.

«Агар Венгрия Россиядан нефть етказиб беришни тўхтатса, биз омон қола олмаймиз, кенг маънода мамлакатни боқа олмаймиз. Биз ёқилғига бўлган талабни шунчаки қондира олмаяпмиз... Чунки бизда етарлича муқобил инфратузилма йўқ. Адриатик соҳилидан Хорватиядан Венгрияга ўтадиган яна бир қувур бор, бироқ унинг қуввати Венгрияни таъминлаш учун етарли эмас», — деди вазир.

Унинг қўшимча қилишича, узоқ муддатда «қонуний жиҳатдан мазмунли ечим» топиш керак. «Биз россиялик етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бордик, Украина транзитчилари билан музокаралар олиб бордик. Ҳозирги ҳолатни баҳолар эканман, шуни айтишим мумкинки, биз узоқ муддатли ечимга босқичма-босқич яқинлашяпмиз, бироқ биз бунга ҳали эришганимиз йўқ», — деди Питер Сиярто. У музокаралар тафсилотларини маълум қилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!