Ван Дамм ва Алла Пугачёванинг стилисти вафот этди

Ван Дамм ва Алла Пугачёванинг стилисти вафот этди

Россиялик мода мутахассиси ва имижмейкер Aлександр Шевчук вафот этди. Бу ҳақда хонанда Лаима Вайкуле ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

Ўзининг блогида санъаткор стилист билан тушган фотосуратини жойлади ва Шевчук вафот этганини эълон қилди. У ўлим сабаблари ҳақида ёзмаган.

"Бизнинг умумий ўтмишимиз бор эди ва келажак учун режаларимиз, афсуски, амалга ошмай қолди", – деб ёзди Ваикула.

Яқинда 54 ёшга тўлган стилистнинг мижозлари орасида Aлла Пугачёва, Земфира, Валерий Меладзе, Филипп Киркоров, шунингдек, таниқли актёрлардан Жан-Клод Ван Дамм бор эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!