Европа комиссияси қочқин мақомини сўраб мурожаат қилган муҳожирларни хавфсиз деб тан олинган учинчи давлатларга қайтариш тартибини соддалаштириш таклифини киритди, деб хабар беради АЗЕРТАДЖ.
Энди депортация қилиниши учун муҳожирнинг кўриб чиқилаётган мамлакат билан шахсий алоқалари бўлиши шарт эмас — унга Европа Иттифоқига кетаётганда ўша давлатни кесиб ўтган бўлиши кифоя.
Ушбу ўзгариш Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва учинчи давлатлар ўртасида қочқин мақомини бериш тартибини ушбу давлатлар ҳудудида амалга ошириш имконини берувчи келишувларга йўл очади. Бироқ, катталар ҳамроҳлигисиз қолган вояга етмаганларни бундай мамлакатларга депортация қилиш тақиқланади.
Швеция миграция вазири Йохан Форсселль бу ташаббусни Европада янада барқарор ва адолатли миграция сиёсати сари қадам ва миграция оқимини камайтириш воситаси сифатида олқишлади.
Amnesty International каби инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу таклифни танқид қилди.
— Бу — нафақат тартибсиз ва ўзбошимчалик билан қилинган қадам, балки инсоният даражасида ҳам зарарли, —дейилади матбуот баёнотида.
Таклиф этилаётган модел Буюк Британия ва Руанда ўртасидаги келишувга ўхшайди ва шунга ўхшаш ғоялар Данияда ҳам муҳокама қилинган.
Европа Комиссияси таъкидлаганидек, бундай келишувлар Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари стандартларига мос келиши керак.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган
Россия зарурат туғилган тақдирда Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (SPIEF) чоғида маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.