Андижон вилоятида тадбиркорнинг 20 млн сўмини қўлга киритган ЭТК муҳандислари ушланди

Андижон вилоятида тадбиркорнинг 20 млн сўмини қўлга киритган ЭТК муҳандислари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ш.В. “Х.Т.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш ошхонасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериши эвазига корхона раҳбари Х.Т.нинг 20 млн сўмини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ филиали маъмурий биноси олдида давом этган тадбирда, Хўжаобод ЭТКнинг яна бир муҳандиси А.А. муҳандис Ш.В.дан 20 млн сўмни олиб, шундан 5 млн сўмини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!