Европада коронавируснинг янги варианти тарқалмоқда

Европада коронавируснинг янги варианти тарқалмоқда

Европа мамлакатларида ХЕC коронавирусининг янги тури тарқала бошлади. Эпидемиологлар фикрича, зараркунанданинг кучайиши эҳтимоли бор.

“AзерТAЖ” хабар беришича ХЕC дастлаб ёз бошланишида Германияда рўйхатга олинган, сўнгра қитъанинг 11 давлатига тарқалган.

Айни пайтда майда турларга мансуб ушбу вируснинг икки хил кўриниши қўшилиши натижасида генетик хусусиятлар аралашиб, янги тур ҳосил бўлган. Бу коронавируснинг тўлиқ доминант шакли – омикрон субвариантидир.

Мазкур вирус одамда доимий равишда иммунитет ҳолатига мос келадиган янги мутацияни шакллантиради. ХЕCда аввал мавжуд бўлган шаклда касалланган одамга осон юқиш хусусияти бор.

Юзага келган вазият аввалги ҳолатлардан жиддийроқ экани ёки аниқ аломатлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Эмланган аҳоли оғир хасталиклардан яхши ҳимояланган, дейди мутахассислар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!