Эронлик хакерлар Байден кампаниясига Трамп кампанияси ҳақидаги маълумотларни юборди
Эронлик хакерлар президент Байденнинг кампанияси билан боғлиқ бўлган шахсларга ўғирланган оммавий бўлмаган материаллардан парчалар бўлган номақбул электрон почта хабарларини жўнатишган.
Собиқ президент буни Америка сайловларига аралашишнинг ҳақиқий намунаси деб атади
Эронлик хакерлар Дональд Трамп кампаниясидаги ички ҳужжатларни ОАВ ва АҚШ президенти Жо Байденга алоқадор шахсларга юборди, дейилади Федерал қидирув бюроси, Миллий разведка ва киберхавфсизлик ва инфратузилмани ҳимоя қилиш агентлиги қўшма баёнотида.
Унда қайд этилишича, «Байденнинг ходимлари ҳеч қачон жавоб қайтаргани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ».
Вице-президент Камала Харриснинг сайловолди ташвиқоти матбуот котиби Морган Финкелштейннинг айтишича, «бир неча киши спам ёки фишинг уриниши бўлиб кўринадиган шахсий электрон почта аккаунтларида нишонга олинган».
«Биз хорижлик иштирокчиларнинг АҚШ сайловларига аралашишга бўлган ҳар қандай уринишларини, шу жумладан, номақбул ва қабул қилиб бўлмайдиган зарарли фаолиятни қатъий қоралаймиз», деди у.
Ўз навбатида, Трамп кампанияси Харрис ва Байден «бузилган материаллардан фойдаланган ёки йўқлигини тан олишлари керак»лигини айтди. Бу демократларга ёрдам бериш учун «эронликлар сайловларга фаол аралашаётганининг яна бир далилидир», деб таъкидлади Республикачи номзоднинг штаб-квартираси.
Хакерлик Эрон ҳукуматининг «ихтилоф этиштириш ва сайлов жараёнларимизга ишончни бузиш»га қаратилган бир неча уринишларидан биридир”, дейди у.
Ўз навбатида Трампнинг ўзи ҳам Нью-Йорк штатидаги митингда шундай деди: «Бу кўп йиллар давомида менга айтилаётган Россия билан боғлиқ ёлғон бемаъни гаплар эмас, балки хорижий давлатнинг бизнинг сайловларимизга ҳақиқий аралашувига мисолдир. »
Ҳуқуқ-тартибот идоралари баёнотида, шунингдек, хакерларнинг Америка оммавий ахборот воситаларига маълумот юборишга уринишлари давом этаётгани айтилади.
Ёзда ФҚБ ва бошқа Америка разведка хизматлари Трампнинг сайлов кампаниясига хакерлик ҳужуми ортида Эрон турган деган хулосага келишди. Шунингдек, Эрон «АҚШдаги сайлов жараёнига таъсир ўтказиш» учун «ҳар икки сиёсий партиянинг президентлик кампанияларига киришга» ҳаракат қилгани таъкидланган.
Аввалроқ Трампнинг сайловолди штаб-квартираси унинг айрим маҳаллий интернет тармоқларига хориждан хакерлик ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар берган эди.
Айни пайтда Эрон АҚШнинг айбловларини рад этди. «Бундай даъволар ҳеч қандай асосга эга эмас, аввалроқ айтганимиздек, Эроннинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашиш нияти ҳам, сабаблари ҳам йўқ», — деди Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси.