Венесуэла бош прокурори Тарек Уильям Сааб Аргентина президенти Хавьер Милеяни ҳибсга олиш учун ордер беришни сўради, деб хабар бермоқда Венесуэла телеканали VTV. Ордер АҚШнинг Emtrasur самолётини ҳибсга олишига тегишли. Венесуэла расмийлари воқеани ўғирлик сифатида баҳоламоқда.
Тарек Уильям Сааб ордерларнинг бажарилишини икки махсус прокурорга топширди. Шунингдек, улар Аргентина президенти девони бош котиби ва унинг синглиси Карина Милея, шунингдек, хавфсизлик вазири Патрисия Булпрични ҳибсга олиш учун ордер беришлари керак бўлади. Венесуэла Бош прокуратураси уларнинг барчасини ўғирлик, пул ювиш ва самолётни ишдан чиқаришда айбламоқда.
2022 йил июнь ойида АҚШ илтимосига кўра, Буэнос-Айрес аэропортида Венесуэланинг Empresa de Transporte de Aerocargo del Sur (Emtrasur) компаниясига тегишли Boeing 747 Dreamliner самолёти қўлга олинди. У аввал Эроннинг Mahan Air компаниясига тегишли эди. 2024 йил январь ойида самолёт Америка томонига топширилди. Эрон ва Венесуэла компаниялари АҚШ санкциялари остида. АҚШ Адлия вазирлигининг фикрича, самолёт Emtrasur томонидан чекловларни четлаб ўтиб сотиб олинган.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.