Ўзбекистонлик талабаларнинг Кореяда ўқиши ва бир пайтнинг ўзида ишлаши учун шароит яратилади

Ўзбекистонлик талабаларнинг Кореяда ўқиши ва бир пайтнинг ўзида ишлаши учун шароит яратилади

16 апрель куни Олий таълим фан ва инноватсиятслар вазири Қўнғиротбой Шарипов Корея Республикасининг Чунчонгбук-до провинцияси губернатори Ким Ёнг Хван бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар икки давлат ўртасидаги таълим соҳасида амалга оширилаётган ҳамкорлик ишларини янада ривожлантириш борасида музокаралар олиб бордилар.

16 апрель куни Олий таълим фан ва инноватсиятслар вазири Қўнғиротбой Шарипов Корея Республикасининг Чунчонгбук-до провинцияси губернатори Ким Ёнг Хван бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар икки давлат ўртасидаги таълим соҳасида амалга оширилаётган ҳамкорлик ишларини янада ривожлантириш борасида музокаралар олиб бордилар.

Қ. Шарипов ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг 5 та олий таълим муассасаси Корея Республикасининг 7 та университети билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, бакалавриат ва магистратура йўналишлари қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилганига урғу бериб, ҳудулараро алоқаларни кучайтиришга қаратилган янги ташаббусларни жорий этиш вақти келганини таъкидлади.

Ким Ёнг Хван ўз навбатида Ўзбекистоннинг инсон ресурсларига бой мамлакат экани ҳозирда кўплаб давлатларнинг эътиборига сазовор бўлаётгани, ва мазкур ресурсдан оқилона фойдаланиш, сифатли мутахассислар етиштириш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласида ўз таклифларини берди.

Губернаторнинг таъкидлашича, Чунчонгбук-до провинциясида 20 тага яқин университетлар фаолият юритиши билан бир қаторда саноат ишлаб чиқариши ҳам ривожланган бўлиб, хусусан электр автомобиллари учун батареялар, қуёш панеллари ва модуллари, яримўтказгичлар, биофармацевтика ва косметика воситалари ишлаб чиқарувчи кўплаб компанияларга муҳандис-кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан Ким Ёнг Хван ўзи бошқараётган провинцияда ўзбекистонлик талабаларни грант асосида ўқитиш, уларни ўқиш даврида турар жой ва қўшимча иш билан таъминлаш дастурини жорий этиш таклифини берди. Корея делегация аъзоларидан бири Jungwon университети ректори Ҳwанг Юн Wон биргина унинг олий таълим муассасасидаги барча шароитларга эга талабалар турар жойида 2000 та бўш ўрин борлиги ва ўзбекистонлик талабалар ҳамда докторантларни қабул қилишга тайёр эканини таъкидлади.

Талаба ва докторантларнинг мазкур дастурда иштирок этишлари учун улар инглиз ёки корейс тилларини билиши, академик ўзлаштириши ва хулқи қониқарли бўлиши талаб этилади.

Учрашувда томонлар талабаларнинг замонавий билим ва кўникмалар олишлари учун шароит яратиш орқали икки давлат иқтисодиётининг ривожланишига ишонч билдирдилар


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!