Эрон Ислом инқилоби суди мамлакатдаги ҳукуматга қарши намойишларни қўллаб-қувватлаган машҳур 33 ёшли рэпер Тумож Солиҳийни ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Мусиқачи 2022 йил октябр ойида намойишчиларни қўллаб-қувватлаган, шу жумладан, бу ҳақда қўшиқлар ёзиб, омма олдида чиқиш қилганида ҳибсга олинган.
Рэпер 2023 йилда ҳам ўлимга ҳукм қилинган, аммо Эрон Олий суди қарорига кўра, жазо 6 йилу 3 ой қамоқ билан алмаштирилган эди.
2024 йил 24 апрелда рэпернинг адвокати Амир Раисён Эроннинг «Sharq» газетасига берган интервюсида Олий суд қарорига қарамай, Исфахон шаҳри суди рэперни ўлим жазосига ҳукм қилганини айтди. У ҳали қонуний кучга кирмаган ҳукм устидан шикоят қилишга ваъда берди.
Эронда оммавий норозилик ва тартибсизликлар 2022 йил сентябрида рўмолни «нотўғри ўрагани» учун ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминий ўлимидан сўнг бошланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.