Ўзбекистонлик тадбиркорлар Лондонда

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Лондонда

Жорий йилнинг 25-27 март кунлари Лондоннинг ЭхCел миллий кўргазма марказида энг йирик халқаро "ИФЕ 2024" озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Умидбек Сафаров бошчилигидаги ўзбекистонлик тадбиркорлар делегацияси иштирок этди.

Ушбу кўргазма қирқ йилдан ортиқ кетма-кет ўтказилиб, бу йилги кўргазма 102 мамлакатдан 1000 га яқин бизнес вакилларини ҳамда 27 000 дан ортиқ ташриф буюрувчиларни жалб қилди.

Кўргазма Буюк Британиядаги энг муваффақиятли тадбирлардан бири ҳисобланиб, меҳмонхона бизнеси, ресторан хизматлари, улгуржи ва чакана савдо, озиқ-овқат маҳсулотларини дистрибуция, импорт ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи корхоналарни бирлаштирган.

ИФЕ иштирокчиларга янги бизнес имкониятларини ўрганиш, потенциал мижозлар билан бевосита учрашиш ва Буюк Британия ва халқаро бозорлардаги озиқ-овқат саноатидаги истеъмолчилар эҳтиёжлари ва тенденцияларини баҳолаш имкониятини берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!