Ўзбекистонга айрим турдаги транспорт воситаларини олиб кириш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонга айрим турдаги транспорт воситаларини олиб кириш тақиқланиши мумкин

Атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш мақсадида 2020 йил 1 январдан «Л», «М», «Н» ва «Г» туркумидаги транспорт воситаларини Ўзбекистонга олиб кириш ва сотиш тақиқланиши таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Spot хабар қилади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан «Ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Лоҳияга кўра, атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш мақсадида 2020 йил 1 январдан «Л», «М», «Н» ва «Г» туркумидаги минилган, ҳамда янги, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган, токсиклиги даражаси «Евро-4» экологик синфи талабларига жавоб бермайдиган (8703 ва 8705 HS кодларига мос келадиган махсус мақсадли транспорт воситаларидан ташқари) ғилдиракли транспорт воситаларини Ўзбекистонга олиб кириш ва сотиш тақиқланиши таклиф этилмоқда.

«Л», «М», «Н» ва «Г» тоифалари:

«Л» — мопедлар, мотоцикллар, мокики, мотовелосипедлар, трицикллар, квадроцикллар (электродвигатель билан жиҳозланганлардан ташқари)ни ўз ичига олувчи мототранспорт воситалари.

«М» — энг камида тўрт ғилдиракга эга йўловчи ташишда фойдаланиладиган ҳамда ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари, саккиздан ортиқ ўриндиққа эга бўлмаган йўловчи ташиш воситалари, автобуслар, микроавтобуслар, ихтисослаштирилган йўловчи транспорт воситалари (электродвигатель билан жиҳозланганлардан ташқари).

«Н» — юкларни ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситалари, шу жумладан оғирлиги 3,5 тоннадан ошадиган, аммо максимал оғирлиги 12 тоннадан ортиқ бўлмаган юкларни ташиш учун мўлжалланган юк ташувчи транспорт воситалари, максимал массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юкларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (электродвигатель билан жиҳозланганлардан ташқари).

«Г» — ўтказувчанлиги юқори бўлган транспорт воситалари.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. 25 июнга қадар ҳавола орқали муҳокамада қатнашиб, ўз фикр ва мулоҳазаларни баён қилиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!