Ўзбекистонда пиёз нархи рекорд даражада тушиб кетди

Ўзбекистонда пиёз нархи рекорд даражада тушиб кетди

Ўзбекистонда ўтган ҳафта пиёзнинг улгуржи нархи 1500 сўмгача (12 АҚШ сенти) тушиб кетди. Бу ҳақда EastFruit томонидан амалга оширилган мониторинг натижаларида сўз боради.

Ҳозир Ўзбекистонда 830 килограммдан ортиқ пиёзни 100 долларга улгуржи харид қилиш мумкин. Қайд этилишича, Ўзбекистон тарихида йилнинг бу даврида пиёзнинг бундай арзон нархи бўлмаган. Бир йил аввал пиёз нархи ҳозиргидан 4,4 баробар қимматроқ эди. Йилнинг ушбу даври учун одатий нарх тахминан икки баравар юқори ва 24−26 АҚШ сентини ташкил қилади.

Ушбу маълумотлар кичик улгуржи савдолар нархидир. Агар баҳорда қайта сотиш учун кузда пиёз сотиб олган фермер ёки савдогарлар инобатга олинса, бундай пиёзнинг ҳақиқий нархи ҳозирда нолга интилади ва 2023 йилги ҳосил захираларининг барчасини сотишнинг имкони бўлмайди.

EastFruit’га кўра, камида 150-200 минг тонна пиёзни чиқиндига ташлашга ёки қорамоллар учун емиш сифатида беришга тўғри келади. “Шу боисдан ҳафта давомида ўтган йилги пиёз нархи сезиларли даражада арзонлашса ҳайрон бўлмаслик керак”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!