Ўзбекистонда масжидлар очиладими?

Ўзбекистонда масжидлар очиладими?

Маълумки, карантин туфайли кўплаб ижтимоий соҳа объектлари қатори юртимиздаги жомеъ масжидлари ҳам вақтинча ёпилган, жамоат ва жума намозлари, ҳатто Рамазон ҳайити намози ҳам ўқилмади. 

Айни соатларда ижтимоий  тармоқда Ўзбекитондаги масжидлар кириш дарвозаси олдига дезинфекция қилувчи ускуналар ўрнатилаётгани акс этган видео тарқалди. Видеога олган ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг айтишича, яқин кунларда масжидлар очилиши мумкин...

"Azon.uz" бу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мурожаат қилди, аммо ҳали бирор расмий жавоб олмади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасидаги масъуллари билан ҳам алоқага чиқишнинг имкони бўлмади.

Мазкур хабарни кузатишда давом этамиз...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!