Бугундан бошлаб 16 май кунигача мамлакатимизнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 42–43°C даража иссиқни ташкил этиши кутилмоқда.
Жазирама нафақат ноқулайлик туғдиради, балки инсон саломатлиги учун жиддий хавф келтириб чиқарувчи омил ҳамдир. Бундай об-ҳаво шароитида организмнинг терморегуляция тизимига катта юк тушади, бу эса мавжуд сурункали касалликларнинг зўрайишига ёки иссиқлик билан боғлиқ касалликлар, жумладан, иссиқдан организмнинг умумий ҳолсизланиши ва ҳаёт учун хавфли бўлган офтоб уриши каби ҳолатларнинг юзага келишига олиб келиши мумкин.
Юқори ҳарорат, айниқса, юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади, юрак уришини тезлаштиради ва қон босимини ошириши мумкин. Организмнинг тана ҳароратини меъёрда сақлашга уриниши кучли терлашга олиб келади, бу эса сувсизланиш хавфини оширади.
Хўш, қандай эҳтиёт чораларини кўриш лозим?
Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Экологик дипломатия бўлими бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов батафсил жавоб берди.
— Жазирама кунлари куннинг энг иссиқ вақти — соат 12:00 дан 16:00 гача иложи борича ёпиқ бинолар ёки салқин жойларда бўлиш тавсия этилади, — дейди мутахассис. — Бу вақтда қуёш нурлари энг кучли бўлиб, тананинг қизиб кетиши ва қуёш уриши хавфи юқори бўлади. Агар кўчага чиқиш зарурати туғилса, соя жойларда юриш, соябондан фойдаланиш ва фаолликни куннинг салқинроқ пайтлари — эрталаб ёки кечқурунга режалаштириш мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, уй шароитида салқинликни таъминлаш ҳам муҳим. Масалан, кундузи қуёш тушадиган томондаги деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кечаси ҳаво салқинлашганда деразаларни очиб, хоналарни шамоллатиш, куннинг энг иссиқ вақтларида печ, кир ювиш машинаси, қуритгич каби ўзидан иссиқлик чиқарувчи маиший техникалардан фойдаланишни чеклаш керак.
Жазирамада тўғри кийим танлаш ҳам муҳим. Енгил, кенг бичимли, ҳавони яхши ўтказадиган табиий матолардан (пахта, ипак) тикилган либосларни кийиш тавсия этилади. Синтетик матолардан тикилган кийимлардан сақланиш лозим. Имкон қадар оч рангли уст-бошларни танлаш мақсадга мувофиқ, чунки улар қуёш нурини яхшироқ қайтаради.
Кўчага чиққанда кенг соябонли бош кийим кийиш ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш шарт. Бошни қуёш нуридан асраш жуда муҳим, чунки бош миянинг қизиб кетиши тезда иссиқ уришига олиб келиши мумкин.
Кун давомида тез-тез салқин душ ёки ванна қабул қилиш тана ҳароратини пасайтиришга ёрдам беради. Мунтазам ювиниш терининг самарали нафас олишини таъминлайди. Аммо жуда совуқ сувдан фойдаланмаслик керак, чунки ҳароратнинг кескин ўзгариши организм учун стресс бўлиши ва ҳатто пневмонияга олиб келиши мумкин. Хона ҳароратидаги ёки бироз салқин сув энг мақбул вариантдир.
Терига, айниқса, бош ва бўйин соҳаларига ҳўл сочиқ ёки латта қўйиш ҳам организмни самарали совитиш усулидир.
Шунингдек, иссиқда оғир жисмоний меҳнат ёки спорт билан шуғулланиш сувсизланиш, силла қуриши ва офтоб уриш хавфини сезиларли даражада оширади. Бундай шароитда юрак-қон томир тизимига тушадиган юк ортади, бу эса тайёргарлиги бўлмаган одамларда юрак хуружи ёки инсульт хавфини юзага келтиради. Имкон бўлса, спорт билан кондиционерли ёпиқ иншоотларда шуғулланган афзал. Машғулот пайтида организмга қулоқ солиш, тез-тез дам олиш, етарли миқдорда суюқлик ичиш зарур. Бош айланиши, кўнгил айниши ёки кучли ҳолсизлик каби белгилар пайдо бўлса, машғулотни дарҳол тўхтатиш керак.
Сурункали касалликлари (гипертония, юрак касалликлари, семизлик) бор инсонлар иссиқда жисмоний фаоллик билан шуғулланишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.