Ўзбекистонда IT таълимни ривожлантиришда Малайзия билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Ўзбекистонда IT таълимни ривожлантиришда Малайзия билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан IT таълимни ривожлантириш йўналишида Малайзия ва Ўзбекистон алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Малайзиянинг нуфузли UCSI университети президенти билан учрашув ташкил қилинди.

UCSI университетига 1986 йилда асос солинган бўлиб, унинг 25 та академик таркибий тузилмалари мавжуд. Ҳозирда университетда 12 мингдан зиёд ёшлар 58 турдаги бакалавр, 32 турдаги магистратура ва докторантура йўналишларида таҳсил олмоқда. Жаҳон университетлари академик рейтингининг ТОП-300 талигида ўрин эгаллаган.

Учрашув давомида UCSI университети филиалини Ўзбекистонда ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Малайзиянинг етакчи IT компанияларини Ўзбекистонга университет ёрдамида жалб қилиш ҳамда битирувчи талабаларни Малайзия компанияларида ишга жойлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Университет томонидан Вазирлик тизимидаги университетлар билан ҳамкорлик ўрнатиш орқали Ўзбекистонда қўшма дастурлар ва лойиҳалар амалга ошириш бўйича қизиқиш билдирилди.

Шунингдек, IT таълимни ривожлантиришда Сирдарё, Фарғона ва бошқа ҳудудлар салоҳияти ҳақида ҳам маълумот берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!