Ўзбекистонда чиқиндилар мажбурий тарзда сараланади
Қарор лойиҳасига кўра, ахлат жамлаш пунктларида уч хил рангдаги контейнерлар бўлади:
Кўк ранг — қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндилар учун;
Яшил ранг — қайта ишланмайдиган маиший чиқиндилар учун;
Тўқ сариқ — хавфли маиший чиқиндилар учун.
Қаттиқ чиқиндиларни тўлиқ саралаш учун пластмасса, шиша, қоғоз ва озиқ-овқат чиқиндиларига алоҳида рангли контейтерлар ўрнатилиши ҳам мумкин.
Шундай йўл билан сараланган чиқиндилар ихтисослашган корхоналарга қайта ишлаш учун юборилади. Чиқинди полигонларига эса фақат қайта ишланмайдиган чиқиндилар жўнатилади.
Манба: daryo.uz
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).