Ўзбекистонда бир кунда ҳар бир пунктда 70 киши коронавирусга қарши эмланади

Ўзбекистонда бир кунда ҳар бир пунктда 70 киши коронавирусга қарши эмланади

АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков муҳим саволларга жавоб берди:

Коронавирусга қарши эмлаш бошқа юқумли касалликларга қарши эмлашлар сингари амалга ошириладими ёки алоҳида талаблар борми?

— Вакциналарнинг республикамизга олиб келинган миқдоридан келиб чиқиб, аҳолининг катта миқдорда тўпланиб қолишига йўл қўймасдан, эмланишга келган аҳоли орасида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда, ҳозирча ҳар битта эмлаш пунктида бир кунда эмланадиган аҳоли сони 70 нафаргача деб белгиланмоқда.

Коронавирусга қарши эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан, эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида, кейинчалик 3 (уч) кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам суриштириб борилади, уларнинг соғлиғи кўздан кечирилиб, 64/х ҳужжат билан расмийлаштирилади.

Марказдан ва аҳоли яшаш пунктларидан узоқда жойлашган ҳудудлар аҳолисини коронавирусга қарши эмлашни амалга ошириш мақсадида аҳолини бориши қулай, яқин бўлган оилавий шифокор пункти (ОШП) филиалларида ҳам вақтинчалик эмлаш пунктлари ташкил қилиниб, ҳаракатдаги бригада-врач, вакцинатор ва дублёрлардан иборат гуруҳлар фаолияти ташкил этилиб, улар зарур автотранспорт воситалари билан таьминланади.

Албатта бошқа юқумли касалликларга қарши оммавий эмлаш тадбирларида ҳам бу усулларни қўллаганмиз, шундай бўлса ҳам тайёргарлик ишлари ўта жиддий тарзда олиб борилаяпди.

Оммавий ахборот воситалари орқали коронавирусга қарши эмлаш кунларини ўтказишнинг мазмун-моҳияти кенг ёритиб борилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!