Ўзбекистонда 20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланмоқда

Ўзбекистонда 20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланмоқда

Бугун, 19 ноябрь куни бошланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди ва қабул қилди.

Маълум қилинишича, ушбу қонун лойиҳаси президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган топшириғи ҳамда 2021 йил 24 августдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда 20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланмоқда.

Депутатлар қонун лойиҳаси қабул қилиниши тадбиркорларнинг тараққиётга қўшаётган ҳиссасига эътибор қаратиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишга хизмат қилишини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!