Ўзбекистон ва Хитой атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади

Ўзбекистон ва Хитой атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади

24-май куни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси Экология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков ва Хитой Халқ Республикаси экология вазири ўринбосари Юй Хуейвен бошчилик қилди.

Суҳбат чоғида делегациялар раҳбарлари экология соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидладилар. Шу билан бирга, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди, бу борадаги сиёсат масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар мамлакатларнинг экологик барқарор ривожланишни таъминлаш ва бошқа соҳалардаги ютуқлари ва тажрибасини юқори баҳоладилар.

Учрашувда ҳаво ифлосланишининг олдини олиш ва назорат қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди ва белгиланди.

Учрашув якунлари бўйича атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, уни самарали амалга ошириш учун Ўзбекистон-Хитой ишчи гуруҳини тузиш муҳимлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ишчи гуруҳини тузишни мувофиқлаштириш учун масъул шахслар белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!