Хосеп Боррель муҳим баёнотни эълон қилади

Хосеп Боррель муҳим баёнотни эълон қилади

Европа Иттифоқи ташқи дипломатия ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррель 24 июнда РФ активларидан олинган 1,4 миллиард евро даромадни Украинага ёрдам жамғармасига ўтказиш бўйича биринчи траншни эълон қилади.

Politico” нашри ёзишича, Европа дипломатияси раҳбари 21 июнь куни Люксембургда ўтадиган ЕИ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида келишув асосидаги ушбу баёнот билан чиқади. Газета таъкидлашича, маблағ Германия, Дания ва Чехия орқали юборилади. Навбатдаги транш 2025 йил баҳорида Украина ёрдам фондига ўтказилади, Италия, Латвия, Руминия ва Швеция воситачи сифатида ишлайди. Бундай транш мунтазам тус олиши кутиляпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!