Олимлар томонидан «сайёра қотили» деб аталган катта астероид Ер томон ҳаракатланмоқда. Ҳисоб-китобларига кўра, 27 июн куни у сайёрага 6,6 миллион км масофада яқинлашади. Бу астероид сўнгги 125 йил ичида Ерга яқинлашадиган энг катта космик объектлардан бири сифатида тан олинган.
2011 UL21 астероиди Ер яқинидан 93 минг км/соат тезликда ўтади. Аввалги кузатишлар шуни кўрсатдики, Қуёш атрофида айланиш жараёнини якунлаш учун унга 3 йил керак бўлади. Унинг ўлчами 1,7 дан 3,9 км гача - бу астрономларга маълум бўлган астероидларнинг 99 фоизидан каттароқдир.
Олимларнинг таъкидлашича, 2011 UL21 астероиди 66 миллион йил олдин динозаврларни йўқ қилган космик тошдан тахминан беш баравар кичикроқ. У билан эҳтимолий тўқнашув бўр-палеоген фалокатига қараганда камроқ талофатли бўлади. Аммо бундай астероид континентал миқёсдаги ўзгаришларга сабаб бўлиши ва глобал иқлим ўзгаришига олиб келиши учун атмосферага етарлича чиқиндиларни чиқариши мумкин.
Астрономларнинг фикрича, астероидни телескоплар ёрдамида тунги осмонда 28 ва 29 июн кунлари кўриш мумкин.
Катта астероиднинг Ер яқинидаги навбатдаги «ташрифи» 2089 йилда кутилмоқда. У бизнинг сайёрамизга 2,7 миллион км масофада яқинлашади - ҳозиргидан икки баравар яқинроқ.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.