Ўзбекистон ва Қатар ўртасида икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Қатар Бош вазири, ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

"Ўзбекистон ва Қатар икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик мақомига кўтариш орқали муҳим қадам ташлаганини мамнуният билан маълум қиламиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Бугун Тошкентда Қатар Бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жасим Ол Соний Жаноби Олийлари билан биргаликда Икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Битимни имзоладик".

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Қатар делегацияси "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқоти мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!