Ўзбекистон ва Нидерландия темир йўл транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва Нидерландия темир йўл транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Нидерландиянинг «Rotterdam Port Promotion Council» порталида темир йўл транспорти соҳасидаги Ўзбекистон-Нидерландия ҳамкорлигига бағишланган «Смарт-контейнер шартнома имзолайди» сарлавҳали мақола жойлаштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда «Smartcontainer» компанияси ва «Ўзтемирйўлконтейнер» давлат темир йўл транспорти компанияси ўртасида Роттердам порт маъмурияти ва «Rotterdam Port Promotion Council» қўшма павилони билан Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолангани маълум қилинган.

«Ҳужжатни имзолаш доирасида иштирокчилар трансчегаравий темир йўл ташувлари нархини пасайтириш, ўз ҳудудларида контейнер ускуналарининг доимий бўлиши ва юк ташишни ташкил этишда қулай транзит вақтини таъминлаш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар», дейилади мақолада.

Материалда қайд этилишича, «Smartcontainer» компанияси бошқарувчи директори Анатолий Соколюк, ушбу Битим Янги Ипак йўлининг Ўрта коридорини ривожлантириш доирасида янги логистика ечимларини ишлаб чиқишни давом эттириш имконини беришини айтиб ўтган.

«Интермодаль таъминот занжирларини ташкил этишдаги ўзгаришлар контекстида янги ва муқобил транспорт алоқаларини ривожлантириш Яқин Шарқ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий манфаатларни амалга оширишда муҳим омил бўлиши мумкин», деб ёзади «Rotterdam Port Promotion Council».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!