Ўзбекистон ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувлар Жанубий Корея ОАВ диққат марказида

Ўзбекистон ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувлар Жанубий Корея ОАВ диққат марказида

Жанубий Корея матбуоти 25 март куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни кенг ёритмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, мамлакатнинг етакчи босма нашридан бири — "The Korea Herald" газетасида босилган ушбу мавзудаги мақолада ёзилганидек, Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Чонг Бён Вон бошчилигида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги 16-сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

"Маслаҳатлашувлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари таҳлил қилинди, — дейилади материалда. — Шунингдек, иқтисодиёт, инфратузилма, энергетика, мудофаа саноати, соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари ва атроф-муҳит каби турли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир масалалар муҳокама қилинди".

Таъкидланишича, сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида икки томон ҳам асосий хом ашё, хусусан, нодир металларни етказиб бериш занжирларини мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини билдирдилар ва бу йўналишдаги ҳамкорликни давом эттириш ниятларини таъкидладилар.

"Маслаҳатлашувлар натижасида ҳар икки томон келгусида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, етакчилар ва юқори даражадаги алмашувларни кенгайтириш бўйича интилишларини тасдиқладилар", — деб ёзган "The Korea Herald".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!