Ўзбекистон ТИВ Хитойга ўқишга бориб, алданган фуқаролар шикоятини ўрганмоқда

Ўзбекистон ТИВ Хитойга ўқишга бориб, алданган фуқаролар шикоятини ўрганмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитойга ўқишга кетган фуқаролар томонидан йўлланган видеомурожаатлар масаласини назоратга олди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бир қатор ОАВда Хитой Халқ Республикасига ўқиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаатлари тарқалди.

Мазкур мурожаатларда улар ўзларини юборган агентлик томонидан шартноманинг айрим бандлари бажарилмаётгани борасида шикоят қилишган.

"Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси мурожаатчилар билан алоқа ўрнатди ва мазкур масалани назоратга олди.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг уларни хорижга жўнатган компанияга нисбатан талаблари қонунийлигини текшириб кўриш учун ваколатли органларга сўровнома йўллади ва ҳозирда мазкур идораларнинг тегишли хулосасини кутмоқда", - дейилади хабарда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!