“Ўзбекистон инвесторлар учун катта имкониятлар яратмоқда”

“Ўзбекистон инвесторлар учун катта имкониятлар яратмоқда”

Пойтахтимизда Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси “UTID” билан ҳамкорликда “Хорижий инвестиция ва мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган изчил ислоҳотлар” мавзусида конференция ташкил этилди. Унда маҳаллий ва халқаро экспертлар, хорижий бизнес-субъектлари вакиллари, вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда мамлакатимизда хорижий инвестиция ва мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтирилди. Шу билан бирга, соҳадаги мавжуд муаммолар ҳам таҳлил қилинди.

— Ўзбекистон инвесторлар учун катта имкониятлар яратмоқда. Билишимча, кейинги қисқа вақтда тадбиркорлик ҳамда инвестиция соҳасини такомиллаштиришга қаратилган 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, — дейди Туркиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен. — Президент томонидан яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қарори ҳам эътиборга сазовор. Бу мамлакатга малакали чет эллик мутахассислар, рақобатдош меҳнат ресурсларини жалб қилишни рағбатлантиришда катта ўрин тутади.

Якунда нафақат мамлакатимизда хорижий инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари учун яратилган инвестициявий муҳит ҳақида фикр алмашилди, балки уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилди.

Xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!