Ўзбекистон газ импортини 2,4 марта оширди
Статистика агентлигига кўра, 2024 йил январь-март ойларида қиймати $360,2 млнга тенг табиий ва сунъий газ импорт қилинган.
Электр токи импорти 66,1% ўсиб $57,1 млн.ни ташкил қилди.
Шунингдек, 3 ойда $546,9 млнлик нефть маҳсулотлари сотиб олинди. Бу ўтган мос даврига нисбатан 7,2% кўп.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).