Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Кеча, 1 апрель куни Ўзбекистон Президентининг топшириғига асосан Афғонистонга коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий буюмлар ва болалар трикотаж маҳсулотлари кўринишида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, касалликни аниқловчи тепловизор, пирометрлар сингари тиббий воситалар, ун, ёғ, гуруч ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда биринчи даражали хўжалик товарлар, шунингдек жафокаш афғон болалари учун трикотаж маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юки Ангрен-Тошкент-Термиз-Мозори-Шариф йўналиши бўйича етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал президент топшириғига асосан, коронавирусдан энг кўп азият чеккан Хитой ва Эронга инсонпарварлик ёрдамини жўнатилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!