Ўзбек аёллари Москвада туғиб ташлаб кетган чақалоқлар юртимизга олиб келинди (видео)

Ўзбек аёллари Москвада туғиб ташлаб кетган чақалоқлар юртимизга олиб келинди (видео)

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари Москва шаҳридаги туғруқхонадан Ўзбекистон фуқароси бўлган уч гўдакни юртимизга олиб келди. Ўзбекистон 24 канали лавҳасида хабар қилинишича, ота-онаси чақалоқлардан туғруқхонанинг ўзида воз кечган.

Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, Ўзбекистон фуқаролари томонидан хорижда болаларидан воз кечиш ҳолатлари учраб туради. 2018 йил якунларига кўра ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ота-онаси воз кечган 45 нафар болалар МДҲ давлатларидан олиб келинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!