ЦАХАЛ Исроил шимолида икки аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади

ЦАХАЛ Исроил шимолида икки аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Мамлакат шимолида учувчисиз ҳаво ҳужуми оқибатида икки нафар Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) аскари ҳалок бўлди, 24 нафари яраланди. Бу ҳақда ЦАХАЛ матбуот хизмати хабар берди. Унинг сўзларига кўра, Голан тепаликларининг шимолий қисмидаги армия базасида хизмат қилаётган Голани бригадасининг 13-батальони сигналчилари Ироқдан учирилган иккита учувчисиз учиш аппарати ҳужуми чоғида ҳалок бўлган. Армия матбуот хизмати маълумотларига кўра, Яқин Шарқдаги можаронинг янги босқичида исроиллик ҳарбийларнинг умумий сони аллақачон 726 кишини ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!