ХВЖ Исроил ҳарбий амалиётининг Ливан иқтисодиётига таъсирини баҳолади

ХВЖ Исроил ҳарбий амалиётининг Ливан иқтисодиётига таъсирини баҳолади

Исроил ҳаводан бомбардимон қилиши Ливаннинг иқтисодиёти ва ижтимоий аҳволини янада ёмонлаштирди, деди Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) алоқа бўйича директори Жулие Козак.

“Ливанда шундоғам қоронғи бўлиб турган истиқбол янада ёмонлашди... Можаро сўнгги пайт кучайиши мамлакатдаги аллақачон заифлашган макроиқтисодий ва ижтимоий вазиятни янада чуқурлаштирмоқда", деди у журналистлар учун уюштирилган брифингда.

Таъкидланишича, дастлабки маълумотга кўра, 2024 йил биринчи ярмида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 25 фоиз пасайган. Фаластин – Исроил можароси авж олгандан бир йил ўтиб, Ғазо сектори иқтисодиёти бутунлай издан чиққан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!