Шимолий Атлантика альянсининг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг Financial Times нашрига интервью берди. Интервьюдан асосий фикрлар:
— Россия Федерацияси томонидан бошланган уруш пайтида Украинанинг НАТОга кириши альянсни бевосита уруш иштирокчисига айлантирмайди. "Қўшма Штатлар Японияга хавфсизлик кафолатларини берди, аммо улар Россия томонидан назорат қилинадиган, Токио Япония ҳудуди деб ҳисоблаган Курил оролларига тааллуқли эмас", деди Столтенберг. "Хоҳиш бўлса, имконият ҳам топилади. Лекин бунда НАТО Низомининг 5-моддаси қаерда қўлланилишини аниқлайдиган чизиқ керак ва Украина бу чегарагача бўлган бутун ҳудудни ўз назоратига олган бўлиши зарур";
— "Украина Россия билан тинчлик бўйича музокаралар олиб борадими ёки йўқми, буни ўзи ҳал қилади", деди НАТОнинг собиқ раҳбари. Бироқ Киевнинг иттифоқчилари “руслар билан музокара столига ўтириб, қабул қилиш мумкин бўлган қандайдир ечимга келишлари, мустақил давлат сифатида яшаб қолиши мумкин бўлган қарорга келишлари учун шароит яратиши керак;
— "НАТО давлатлари, умуман олганда, ҳали ҳам мудофаа учун етарли маблағ ажратмаяпти, Россия Федерацияси эса буни билади", деди Столтенберг. 2024 йил охиригача альянсга аъзо 32 та давлатдан 23 таси ўз ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини ушбу мақсадларга йўналтира бошлаши кутилмоқда. "Ёмон томони шундаки, бу етарли эмас", деди собиқ бош котиб. Унинг сўзларига кўра, Европа ҳозир Россиядан кўра камроқ даражада қуролланган ва буни тузатиш учун инвестициялар “2% дан кўпроқ миқдорда бўлиши муҳим”.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.