Исроил Ливанда амалиётлар бошланганидан бери 250 дан ортиқ Ҳизбуллоҳ аъзоси ўлдирилганини айтди

Исроил Ливанда амалиётлар бошланганидан бери 250 дан ортиқ Ҳизбуллоҳ аъзоси ўлдирилганини айтди

Исроил мудофаа кучларининг Ливанда тўрт кундан бери ўтказган рейдлари натижасида 250 дан ортиқ Ҳизбуллоҳ жангариси, жумладан, 20 га яқин қўмондон йўқ қилинди.

«Ҳозиргача ҳаво ва қуруқлик кучлари томонидан 250 га яқин террорчи йўқ қилинди. Армия шунингдек, террорчилар, террорчилар инфратузилмаси, ҳарбий бинолар, қурол-яроғ омборлари ва ракета отиш мосламалари каби 2 мингдан ортиқ нишонларга зарба берди», — дейилади армия телеграм-каналида.

Қайд этилишича, «чекланган, маҳаллийлаштирилган, мақсадли рейдлар» давомида бешта батальон командири, ўнта рота командири ва олтита взвод командири йўқ қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!