"Трейдинг" ортида яширинган кибержиноят

"Трейдинг" ортида яширинган кибержиноят

Жиззах вилоятида яшовчи Б.М. ариза билан мурожаат қилиб, 5 млн сўмга яқин пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Ж.Ш. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ж.Ш. телеграм мессенжерида "Farhod_investr_UZB1" каби бир қанча аккаунтлар ташкил қилиб, бунга ишонган фуқароларга пулларини тез фурсат ичида кўпайтириб беришини айтган ва ишончига кириб улардан фирибгарлик йўли билан пуллар тушириб келганлиги аниқланган.


———
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" билан жиноят иши қўзғатилгган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!