Amnesty International Россия ҳукуматини айблади

Amnesty International Россия ҳукуматини айблади

Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия ҳукуматини Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ишлайдиган ўқитувчиларни болаларга Кремл мафкураси билан боғлиқ рус ўқув дастурини ўргатишга мажбурлаш учун таҳдид ва шантаждан фойдаланганликда айблади.

Ташкилот томонидан эълон қилинган ҳисоботда қайд этилишича, “ҳукумат украиналик ўқитувчиларга жуда қийин танловни қўймоқда: ё жиноий таъқиб таҳдиди остида қочиш ёки ўз ўқувчиларига Россия давлати мафкурасини сингдиришда шерик бўлиш”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!