Адолат партияси жарималарни даромадга қараб белгилашни таклиф қилди

Адолат партияси жарималарни даромадга қараб белгилашни таклиф қилди

Адолат партияси спикери Дилмурод Исмаилов:

"- Бизни партия бошқа партияларга нисбатан коррупцияга алоҳида урғу берган.Ҳозирги кунда давлат ташкилотларида рақамлаштирилган тизимга ўтган. Ҳар қандай коррупцияни қоралайди.

Битта одам 2 млн битта одам 20 млн ойлик олади. Ҳар бир фуқарони даромадига қараб жарима солишни жорий этилишини қўллаймиз.

— Судьялар ҳуқуқларини кафолатлаш, "Судьялар мақоми тўғрисида"ги Қонунни қабул қилиш, шу билан бирга йўл қоидаларини бузганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ғоясини илгари сурамиз.

- Ҳар қандай коррупциявий ҳолат ва буджет маблағларига хавф солувчи вазиятларни партиямиз қатъий қоралайди. Бу бўйича бизда аниқ таклифлар бор.

- Мансабдор шахсларнинг фуқаролар ва юридик шахсларга етказилган зарарни давлат буджетидан қоплаб бериб, жавобгардан буджетга зарур маблағларни ундиришни Қонунчиликда белгилаш бўйича аниқ таклифларимиз бор"- дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!