Икер Касиляс барча даврларнинг энг зўр футболчиси номини айтди

Икер Касиляс барча даврларнинг энг зўр футболчиси номини айтди

«Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касиляс Криштиану Роналдуни барча даврларнинг энг зўр футболчиси ва «Реал Мадрид» тарихидаги энг яхши футболчиси деб танлади.

У португалиялик футболчини Франциянинг собиқ футболчиси Зинедин Зидандан яхшироқ эканини айтди.

90Мин билан суҳбатда Касиляс Зиданни танлашдан олдин Серхио Рамосни Роберто Карлос, Хаби Алонсо, Кака, Модрич, Раул ва Луиш Фигудан устун қўйди.

Бироқ, француз афсонаси ва Роналду ўртасида танлов қилиш сўралганда, афсонавий дарвозабон собиқ «Манчестер Юнайтед» юлдузини танлади.

“Бу ишлар босқичма-босқич содир бўлади, Криштиану ўзидан кўп нарсани талаб қилади. Лионел Месси билан бирга у дунёнинг энг зўри. Унда бу масъулият бор", деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!