«Исроил Суриядаги Россия ҳаво базасини ракета ҳужуми билан вайрон қилгани» Путин учун хўрлик

«Исроил Суриядаги Россия ҳаво базасини ракета ҳужуми билан вайрон қилгани» Путин учун хўрлик

Пайшанба куни эрталаб Хмеймим авиабазасига ўттизта ракета урилгани айтилмоқда.

Хабар қилинишича, Исроил Суриядаги Россия авиабазасига зарба бериб , катта ёнғин келиб чиқарган.

Пайшанба куни эрталаб Хмеймим авиабазасига ўттизта ракета урилгани айтилмоқда. Исроил доимгидек ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Зарба 45 дақиқа давом этган ва у денгиз ҳарбий кемалари томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашлар ҳужумдан кейин соатлаб эшитилган.

Исроилнинг бомбардимонидан кейин Латакия осмонида Россия ҳаво патрули кузатилди.

Хмеймим авиабазаси Латакия шаҳрининг жануби-шарқида жойлашган ва 2017 йилдан бери Россия ҳарбийлари томонидан бошқарилади.

Суриялик тележурналист Абдулла Алмоусанинг айтишича, авиабазада жойлашган омбор нишонга олинган.

Путин Сурия диктатори Башар ал-Ассадни астойдил қўллаб-қувватлайди ва мамлакатдаги фуқаролар уруши пайтида уни қутқаришга етиб келган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, можаронинг бир босқичида Сурияга 60 000 дан ортиқ рус қўшинлари киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!