Ургутда ноқонуний савдо қилаётган, яширин цех очган “тадбиркорлар” фош бўлди

Ургутда ноқонуний савдо қилаётган, яширин цех очган “тадбиркорлар” фош бўлди

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида ургутлик якка тартибдаги тадбиркор Фарҳод Рустамов ўзига тегишли савдо дўконида спиртли ичимликлар билан тегишли ҳужжатсиз савдо қилаётгани, Сойгузар маҳалласида яшовчи Иброҳим Облобердиев савдо дўкони олдида ноқонуний бензин савдосини йўлга қўйгани аниқланди. Натижада улар томонидан сотувга қўйилган спиртли ичимликлар ва бензин далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" хабар берди.

Шунингдек, Ургут тумани, Жозмон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Бунёд Мелиев бетон плита ва кафель тайёрлайдиган цех фаолиятини йўлга қўйган. Лекин тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган. Бундан ташқари яширин цехда 4 нафар фуқарони норасмий ишга ёллангани ҳам маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!