Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ў. фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, уни 3 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик унинг ўқишини Самарқанд тиббиёт академиясига кўчириб беришини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!