Уммонда кучли ёғингарчилик: 18 киши ҳалок бўлди

Уммонда кучли ёғингарчилик: 18 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир ва сув тошқинлари Форс кўрфази минтақасини қамраб олди, Уммонда камида 18 киши ҳалок бўлди ҳамда Бирлашган Араб Амирликларига барча саёҳатлар тўхтатилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Уммоннинг Самад АъШан шаҳрида 16 апрель куни кучли ёғингарчилик келтириб чиқарган сув тошқинлари камида тўққиз нафар мактаб ўқувчиси ва уларнинг ҳайдовчисидан иборат автобусни оқизиб кетган. ФВВга кўра, қутқарув гуруҳлари бедарак йўқолган икки кишини қидиришда давом этмоқда.

Бир қатор вилоятларда давлат ва хусусий сектор ходимларига таътил берилган, мамлакатнинг бошқа қисмларида эса масофавий ишлаш тавсия этилган. Шунингдек, аҳоли ўзини хавф остидалигини ҳис қилса ёки расмийлар буни талаб қилса, хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилишга чақирилган.

Кучли ёғингарчилик қўшни БААга ҳам таъсир кўрсатган.

Ёмғирлар кечаси бошланиб, кўчаларда катта сув оқимларини келтириб чиқарган. Бутун мамлакат бўйлаб мактаблар ёпилган ва ҳукумат ходимлари имкони борича масофадан туриб ишламоқда.

Баҳрайн, Қатар ва Саудия Арабистонида ҳам кучли ёмғирлар кузатилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!