Улар қаерда? 13 минг эркак бедарак йўқолди

Улар қаерда? 13 минг эркак бедарак йўқолди

Жорий йилнинг 5 августидан кейин, яъни Ҳиндистон ҳукумати Жамму ва Кашмир штатининг кенг мухторият мақомини бекор қилганидан бери бу ерда 13 мингга яқин эркак қўлга олинган, уларнинг тақдири ҳалигача номаълум. 

Бу ҳақда Ҳиндистон аёллар форуми (MWF), Ҳинд аёллари миллий федерацияси (NFIW) ва Прогрессив аёллар ташкилоти (PMS) ҳамкорликда тайёрлаган ҳисоботда қайд этилган.

“Ҳақиқат излаб” деб номланган ҳисобот 17-21 сентябрь кунлари Жамму ва Кашмирга амалга оширилган сафарга асосланиб тайёрланган.

Ҳиндистон аёллар форуми етакчиси Сайёда Ҳамиднинг айтишича, Жамму ва Кашмирга сафар асносида бедарак йўқолганларнинг оилалари ва яқинлари билан суҳбатлар ўтказилган.

“Бешинчи августдан бери Жамму ва Кашмирда 13 мингга яқин эркак қўлга олинган. Одамлар ҳинд аскарлари ёшлари ҳибсга олаётганини, уларнинг озод этилиши учун 20-60 минг рупий талаб қилинаётганини айтишди”, – дейди Сайёда Ҳамид.

Унинг сўзларига кўра, кашмирликлар шом намозидан кейин уйларидаги чироқларни ўчириб қўйишяпти. Акс ҳолда бу комендантлик соати режимининг бузилиши деб баҳоланяпти ва хавфсизлик кучлари уйдаги эркакларнинг барини олиб кетяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!