Украинада ҳам Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

Украинада ҳам Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

14 ноябрь куни Украина Соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов ўзида CОVID-19 аниқланганини айтди.

45 ёшли Степанов "Телеграм"да шундай изоҳ қолдирди: «Эҳтиёт бўлишга ва барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилганимга қарамай, менинг бугун CОVID-19 га топширган тестим мусбат натижани кўрсатди».

У бундан аввал мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд ўрнатилганини маълум қилганди.

«Бу уруш. Вирус ҳар куни кўплаб украинларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда», деди Степанов телевизион баёнотида.

Степановнинг айтишича, Украинада ўтган сутка давомида CОVID-19 билан касалланиш бўйича рекорд натижа қайд этилиб, 12 524 кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Бундан олдинги энг юқори кўрсаткич 11 787 нафарни ташкил қилганди. Бугунги кунга келиб Украинада коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 525 176 кишига, қурбонлар сони эса 9508 кишига етди.

Степанов масофадан ишлашни давом эттиришини айтган. Бундан аввал Украина президенти Владимир Зеленский ҳам коронавирусга чалинганди. У айни пайтда касалхонада даволанмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!